Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Россиянинг Ту-160 самолётлари янги жаҳон рекордини ўрнатди

Россиянинг  Ту-160 самолётлари янги жаҳон рекордини ўрнатди

Россиянинг Ту-160 стратегик қирувчи самолётлари 19 сентябрь куни янги жаҳон рекордини ўрнатди.

Бу ҳақда "РИА Новости"га таяниб "sputniknews-uz.com" хабар қилди.

“Бугун узоқ парвозлар икки экипажи Ту-160 стратегик ракета ташувчиларида узоққа парвоз қилиш ва парвоз давомийлиги бўйича янги рекорд ўрнатишди. Учувчилар 25 соатдан кўпроқ вақт ҳавода бўлиб, 20 минг километрдан ортиқ масофани учиб ўтишди”,  дейди Россия Ҳаво-космик кучлари узоқ парвозлар қўмондони, генерал-лейтенант Сергей Кобилаш.  

Кобилаш ушбу тоифа самолётларда ҳали ҳеч ким бундан узоққа учмаганлигини қўшимча қилди.

2010 йилдаги аввалги рекордни ҳам Ту-160 ўрнатган. Ўшанда парвоз 24 соату 24 дақиқа давом этган.

Ту-160 қирувчи самолётлари парвози  йўналиши Шимолий Муз ва Тинч океани, Карск денгизи, Лаптевлар, Шарқий Сибирь, Чукотка, Баренцево денгизларининг нейтрал ҳудудлари бўйлаб ўтган.

Парвоз ва қўниш Саратов вилоятидаги Энгельс аэродромида амалга оширилган. 

Киритилди: 05:00 21.09.2020. Ўқилди: 5276 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!