Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Россияликлар Жанубий Кореядан бошпана сўрамоқда

Россияликлар Жанубий Кореядан бошпана сўрамоқда

Ўтган йили рекорд миқдордаги россияликлар Жанубий Кореядан сиёсий бошпана сўраган. Бу ҳақда 25 феврал, якшанба куни Адлия вазирлиги таркибига кирувчи Жанубий Корея иммиграция хизмати ҳисоботига таяниб CNN хабар берди. Унга кўра, 2023 йилда расмийлар Россия фуқаролигига эга бўлган 5750 нафар аризачини рўйхатга олган. Бу бир йил аввалгидан беш баравар ва 1994 йилдан 2019 йилгача бўлган россияликларнинг аризалари умумий сонидан кўп. 2022 йилда атиги 1038 нафар россиялик сиёсий бошпана сўраган.

Умуман олганда, 2023 йилда Жанубий Кореяда бошпана сўралган 18 838 та мурожаат рўйхатга олинган. Энг кўп мурожаатлар россияликлардан бўлган, ундан кейин Қозоғистон фуқаролари – 2094, Хитой – 1282, Малайзия – 1205, Ҳиндистон – 1189, Мўғулистон – 836 ва Туркия – 564. 2024 йил январида 376 нафар россиялик бошпана сўраган. Корея иммиграция хизмати маълумотларига кўра, 2023 йилда бошпана сўраб мурожаат қилганлар сони саккиз йил ичидаги энг юқори кўрсаткичдир.

Шу билан бирга, мамлакатда миграция қонунчилиги жуда қаттиқ: 1994 йилдан 2023 йил охиригача Жанубий Корея расмийларига қочқин мақомини сўраб 103 760 киши мурожаат қилган ва улардан атиги 4 052 нафари қочқин мақомини олган. Аризачиларнинг бошпана сўраши энг кенг тарқалган сабаби - диний таъқиблар, кейин эса сиёсий таъқиблар.

Киритилди: 00:54 27.02.2024. Ўқилди: 2050 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!