Бугун 10 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Россиялик мутахассис ўзбекистонлик ҳакамнинг ЖЧ-2026'даги ишини жиддий танқид қилди

Россиялик мутахассис ўзбекистонлик ҳакамнинг ЖЧ-2026'даги ишини жиддий танқид қилди

Россия терма жамоасининг собиқ мураббийи Игорь Корнеев ЖЧ-2026 1/8 финалида Франция ва Парагвай ўртасидаги учрашувдаги ҳакамлик ҳақида кескин фикр билдирди.

Эслатиб ўтамиз, баҳс Франциянинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган. Учрашувни ўзбекистонлик ҳакам Илгиз Танташев бошқарган. Ўйин давомида Парагвай футболчилари кўплаб қоидабузарликлар содир этган бўлса-да, ҳакам уларни сариқ карточкалар билан жазоламаган.

«Бу ҳакамликдаги ҳақиқий адолатсизлик. Мен футболчиларни асраш керак демаяпман, аммо иккита шундай вазият бўлдики, улар учун қизил карточка кўрсатиш мумкин эди. У менга бир кўзи боғланган цирк отини эслатди. Лекин VAR нима қилди? Нега улар бу вазиятларга эътибор бермади? Нима, ҳаммасининг кўзи кўрмай қолдими?» — деди Корнеев «Матч ТВ» телеканали эфирида.

Киритилди: 13:42 06.07.2026. Ўқилди: 914 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!