Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Россиялик миллиардерлар ҳаммадан тез бойиб кетмоқда

Россиялик миллиардерлар ҳаммадан тез бойиб кетмоқда

Россиялик миллиардерлар дунёда ҳаммадан тез ўз бойлигини ошириб бормоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар қилди.

Сўнгги 12 ой мобайнида россиялик ўн нафар энг бой шахс ўз даромадини ўртача 10,8 фоизга оширди. Кейинги ўринда 7,5 фоиз қўшимча пул ишлаб олган америкаликлар бормоқда. Бу давр мобайнида британиялик энг бой ўн одамнинг бойлиги 3,4 фоизга ошди.

Россиялик миллиардерлар муваффақияти нефть нархларининг кескин ошиши билан боғлиқ. «Новатэк» эгаларидан бири Леонид Михельсон (йилига қўшимча 4,3 миллиард доллар). «Новатэк» ширкатининг бошқа бир акциядори Геннадий Тимченко (4 миллиард доллар) ва «Лукойл» эгаси Вагит Алекперовнинг (3,5 миллиард) бойлиги энг тез ўсишни кўрсатди. 

Энг ёмон натижани Хитой қайд этди, бу ерда энг бадавлат 10 кишининг бойлиги ўртача 27 фоизга камайган. Асосий сабаб сифатида компаниялар активларининг сотилиши кўрсатилди.

Киритилди: 12:19 19.10.2018. Ўқилди: 1837 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!