Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Россиядан норозилар: «Бундай ЕОИИ нимага керак?»

Россиядан норозилар: «Бундай ЕОИИ нимага керак?»

Беларусия президенти Александр Лукашенко Москвани танқид қилди.

Беларусия, Россия Федерациясининг асосий иттифоқчиларидан бири бўлиб қолмоқда, аммо бу мамлакатлар ўртасида қарама-қаршиликлар мавжуд эмас дегани эмас. Ўтган дам олиш кунлари Лукашенко яна бир бора мамлакатлар ўртасидаги савдо-сотиқдаги тўсиқлар ҳақида гапирди.

“Россия билан савдо-сотиқдан йилига 9 миллиард долларлик танқислигимиз бор. Яъни, уларга нисбатан биз, 9 миллиардга кам сотамиз. Айтинг-чи, Россиядан биз сотиб олган товарларга тўлаш учун ушбу 9 миллиардни қаердан олишим мумкин? Табиийки, бизда углеводородлар йўқ. Ушбу пулни Россия бозоридан ишлаб топишимиз керак. Аммо бизга эса тўсиқлар қўйилди ва айрим турдаги товарларга рухсат берилмади. Шу тўғрими? Йўқ», – дея Tut.by агентлиги Лукашенкодан иқтибос келтирди.

Унинг сўзларига кўра, айни замонда ўзаро савдо шароитлари шундайки, у кўпроқ Россия бизнесининг манфаатларига мос келмоқда экан.

Бу эса ЕОИИ принципларига зид бўлади.

“Агар бирон бир уюшмага кирарар экансиз, албатта ҳар ой, ҳар йил давомида аҳволинг яхшироқ бўлишини кутасан. Бизда нима содир бўлмоқда? Ҳар йили улар бизга янги шартларни тиқишитриб туришади. Натижада, биз доимо иқтисодиётда ниманидир йўқотмоқдамиз. Кечирасиз-у, бундай арзимайдиган иттифоқ кимга керак? <…> Бу яхши эмас. Биз, аввал келишиб олганимиздек, тадбиркорлик субъектлари учун тенг шароитлар бўлишини талаб қиламиз”, – дея баёнот берди Беларусия Президенти.

«Бу арзон турмайди»

Мамлакатлар ўртасидаги келишмовчиликлар нафақат савдо соҳасида, балки қўшма лойиҳаларни амалга оширишда ҳам юзага келмоқда. Масалан, умумий чегарани ҳимоя қилиш масалаларида. Александр Лукашенкони сўзларига кўра, у Россияга мудофаани кучайтириш чораларини кўришни таклиф қилган. Аммо рад жавобини олган.

Ҳозирда мавжуд лойиҳалар юзасидан ҳам саволлар мавжуд. Масалан, Россия манфаатларига хизмат қилувчи ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими, Минск учун қимматга тушмоқда. Беларусия Президентининг сўзларига кўра, Россияда бу йўналишда ишлайдиган ўз тизими йўқ. Шунинг учун Москва Белорусия тизимидан фойдаланмоқда, аммо бунинг учун пул тўламаётган экан.

“Мен бунга рози бўлган эдим. Биз улардан пул сўрамаган эдик. Аммо улар пулни санашни бошлаганларида ва бизга эса табиий газ ҳамда бошқа хом-ашёлар учун тўловномалар беришганда, улар солиқ маневрасини ўтказдилар ва айтишларича, бизлар боқиманда эканмиз. Мен яқинда Россия расмийларига тор доирада буларни бариси хақида гапирдим ва айтдимки, майли кутамиз, гап бу рақамлар ҳақида эмас. Мен бухгалтер эмасман ва буларни ҳисоблаб чиқмоқчи эмасман, лекин агар керак бўлса, биз ҳисоблаб чиқамиз. Бу арзонга тушмайди», – дея баёнот берди Лукашенко.

Ушбу баёнотдан олдин Лукашенко 14 ноябрь куни қурол масаласида ҳам ўз норозилигини билдирган эди. Беларусия Россиянинг СУ-30М қирувчи самолётларини кредитга сотиб олмоқда. «Ведомости» хабарига кўра, Беларусия Президенти уларни бепул олишига умид қилган, чунки у «бу йўналишда Россия халқини ҳимоя қилиш функцияларини ҳам бажаради».

«Бизнинг қўлларимизни боғлаб ташламоқдалар»

Лукашенко қўшнилар билан муносабатлардан норозилигини билдираётган биринчи ҳолат эмас. Апрель ойида Россия Белорусиядан маълум товарларни олиб киришни тақиқлади. Расмий сабаб шундаки, Беларусия ўз маҳсулотларининг ўрнига, бошқа мамлакатларнинг санкцияга тушган маҳсулотларини қайта экспорт қилади. Минскда буни маҳаллий товарларнинг Россия бозорини ёпиши сифатида қабул қилинди.

«Уларнинг ўзлари санкциялар остида ва буни ўзлари ҳам қоралайдилар. Мен уларни бу ерда мутлақо қўллаб-қувватлайман. Аммо шу билан бирга, улар энг яқин иттифоқчиларга қарши бундай қуроллар билан курашмоқдалар”, дея баёнот берганди ўша пайтда Беларусия раҳбари.

“Агар Белоруссия орқали ўтадиган нефт қувурлари ва нефт маҳсулотлар ўтказгичларини таъмирлашга қўйишингиз керак бўлса, марҳамат уларни ўрнатинг ва таъмирланг. Чунки, Россия Федерацияси учун қилган яхшилигимиз доимо биз учун ёмонликка айланади. Улар шу даражада безбетлашиб кетишганки, бизнинг қўлларимизни боғлаб ташлашмоқда», – дея қўшимча қилди Лукашенко.

Россияда бундай баёнотларга тезда жавоб берилди. Уларнинг бундай оҳангдаги баёнотлари, иттифоқчи давлатлар муносабатларига тўғри келмайди, дея жавоб беришди Кремелдагилар.

Қозоғистон даъволари

Қозоғистон ҳам Россиянинг савдо сиёсатини танқид қилиб чиқди. Октябрь ойи охирида Евросиё ҳукуматлараро кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди, унда Қозоғистон бош вазир Асқар Мамин бошчилигидаги делегация иштирок этди. Аммо энг кескин баёнотни у эмас, балки Савдо ва интеграция вазири Бахит Султонов билдирди.

Масалан, у алкоголь бозори иштирокчилари учун тенг шароитларни жорий этиш зарурлигини таъкилбади ва ультиматум қўйди.

«Аввалроқ, Қозоғистон томони Иттифоқдаги шерикларини огоҳлантириб, агар томонлар маҳаллий маҳсулотларга эркин кириш учун ўз бозорларини очишга тайёр бўлмаса, Қозоғистон ўз бозорини ҳимоя қилиш учун тегишли чораларни кўришга мажбур бўлади», – дея таъкидланган эди вазирлик баёнотида.

Яна бир масала – Қозоғистон маҳсулотлари экспортини соддалаштириш. Ҳозир маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотни келиб чиқиш сертификатларини тақдим этишлари шарт. Улар ҳар бир партияга, шу жумладан чекланган сақлаш муддатига эга бўлган партиялар учун талаб қилинади. Ва уни олиш учун 1-3 кун керак бўлади.

«Ҳар бир маҳсулот партиясига, масалан, Россия ёки Қирғизистонга экспорт қилинаётган қаймоқ ёки кефир учун, маҳсулотни келиб чиқиши бўйича алоҳида сертификатга эга бўлиши керак. Бу нафақат экспортчига қўшимча молиявий юкни юклайди, балки маҳсулотимизнинг сақлаш муддатини қисқартиради», – деди Султонов.

Яширин тўсиқлар

Бир неча кундан сўнг, Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазирлигининг ташқи савдо департаменти директори Васила Байкадамова юзага келган мавжуд вазият ҳақида ўз фикрларини билдирди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда ЕОИИ мамлакатлари ўзларининг ишлаб чиқарувчиларини, нисбатан очиқ бозорларнинг ишлашини таъминлашдан кўра кўпроқ ҳимоя қилишга мўлжжаламоқда. Бу эса ЕОИИ асл маъносига мутлақо зиддир.

“Аъзо давлатлар бир-бирларидан ҳимояланиб, ишлаб чиқарувчиларига имкон қадар энг қулай шароитларни яратишни истамоқдалар. Аммо ҳам қозоғистонлик , ҳам россиялик ишлаб чиқарувчилар, ҳам истеъмолчилар – биз рақобатчилар эмас, балки шерик эканлигимизни эсдан чиқармасликлари керак. Ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш учун бизнинг энергиямиз учинчи мамлакатлар импортчиларига йўналтирилиши керак. Оқилона ва энг муҳими, ички бозорни ҳимоя қилиш механизмларини биргаликда қўллаш жуда муҳимдир”, – дея унинг сўзларини келтиради LS .

Шунга ўхшаш фикрни Қозоғистон савдо ва интеграция вазирининг ўринбосари Жанел Кушукова ҳам таъкидлаб ўтди:

«Амалда, қозоғистонлик ишлаб чиқарувчилар минтақавий даражада Россия савдо расталарида ёзилмаган чекловлар ва тақиқларга дуч келмоқдалар. Бу асосан озиқ-овқат маҳсулотларига тааллуқлидир, яъни: сут, озиқ-овқат, сабзавот маҳсулотлари.»

Танқидга “Атамекен” тадбиркорлар миллий палатаси (ТМП)ҳам қўшилди. Уларнинг баёнотига кўра, Россия томонидан Қозоғистон маҳсулотларига қўйилган тақиқлар хақиқатдан ҳам мавжуд экан.

“Биз, расман исботлаш учун мураккаб бўлган тўсиқлар ва чекловларга дуч келмоқдамиз. Аммо уларда яширин чекловларни келтириб чиқараётган адолатсиз рақобатнинг аломатлари кузатилмоқда, масалан, Қозоғистон маҳсулотларининг Россия бозорига, шу жумладан чакана савдо тармоқларига киришига йўл бермаслик холатлари кузатилмоқда», – дея қўшимча қилинди ТМП томонидан.

Шунингдек, Россельхознадзор бир неча бор Қозоғистондан келтириладиган сут маҳсулотлари ва музлатилган ярим тайёр маҳсулотларга чекловлар қўйгани хақида баёнотлар берилган. Бунга сабаб сифатида, шубҳали лаборатория тадқиқотларини иддао қилишган эди. Россия, шунингдек, қозоғистонлик тадбиркорларни давлат харидлари давомида камситмоқда.

Бундан ташқари, Россия томонидан ЕИКнинг тўсиқларни олиб ташлаш ҳақидаги қарорлари бажарилмайди, блокланади ёки тўлиқ бажарилмайди.

Киритилди: 06:49 20.11.2019. Ўқилди: 1672 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!