Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Россиядаги энг йирик конда ёнғин содир бўлди

Россиядаги энг йирик конда ёнғин содир бўлди

Кузбассдаги "Распадская" конининг демонтаж камерасида тунда ёнғин содир бўлди. 305 ишчи эвакуация қилинди, ҳеч ким жароҳат олмади.

Бу ҳақда Россия ОАВ Кемерово вилояти Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Хабарларга кўра, ёнғин ўчирилган.

"Распадская" Россиядаги энг йирик кўмир кони бўлиб, унинг захиралари тахминан 451 миллион тоннани ташкил этади. У тахминан 100 000 киши истиқомат қиладиган Междуреченск шаҳри яқинида жойлашган.

Киритилди: 11:25 30.09.2026. Ўқилди: 900 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар