Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Россияда Toyota поезд тагида қолди. Қурбонлар бор

Россияда Toyota поезд тагида қолди. Қурбонлар бор

Краснодар ўлкасида йўловчи поезди ва машина тўқнашуви натижасида икки киши ҳалок бўлди.

Шимолий Кавказ темир йўли матбуот хизматининг хабар беришича, Toyota ҳайдовчиси 152-сонли Москва — Анапа йўловчи поезди олдида сигнал ишлаётганда темир йўл кесишмаси томон йўл олган. Поезд ҳайдовчиси фавқулодда тормоз берган, аммо масофа етарли бўлмаган ва тўқнашувнинг олдини олиш мумкин эмасди.

Ҳодиса натижасида автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчиси жойида вафот этди. Машинадаги яна бир йўловчи касалхонага ётқизилган. Поезд йўловчилари жароҳат олишмади.

Ушбу воқеа Краснодар ўлкасида поездларнинг кечикишига сабаб бўлди. Хусусан, матбуот хизматининг хабар беришича, 134-сонли "Москва - Анапа" ва 360-сонли "Смоленск - Анапа" йўловчи поездлари 1,5 соатгача ушланган.

Киритилди: 17:32 05.06.2021. Ўқилди: 2072 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!