Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Россияда маблағсиз қолган 503 киши Ўзбекистонга қайтарилди

Россияда маблағсиз қолган 503 киши Ўзбекистонга қайтарилди

Россия ҳудудида ҳужжатсиз ва маблағсиз қолган фуқароларга уйига қайтишга ёрдам берилмоқда, деб хабар қилди Меҳнат муносабатлари вазирлиги вазирлиги матбуот хизмати.

Москва ва Санкт-Петербургдаги вақтинчалик ушлаб туриш марказларидан бугунга қадар жами 503 нафар одам олиб келинди , - дейилган хабарда.
Уларнинг ҳар бири билан тиббиёт ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ходимлари иш олиб бормоқда.

Россия ҳудудида маблағсиз, қийин аҳволда қолган фуқаролар Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ҳисобидан Ўзбекистонга қайтарилади.

Manba: zamin. uz

Киритилди: 22:15 11.02.2019. Ўқилди: 1737 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!