Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Россияда коронавируснинг 80дан ортиқ мутацияси аниқланди

Россияда коронавируснинг 80дан ортиқ мутацияси аниқланди

Россиянинг “Вектор” марказида коронавируснинг 80дан ортиқ мутацияси аниқлангани маълум қилинди. Бироқ бу мутациялар марказ ишлаб чиқаётган вакцинанинг самарадорлигига таъсир қилмайди.  

Марказ бош директори Ринат Максютовнинг таъкидлашича, Россиянинг барча ҳудудларида вируснинг ўзгаришини аниқлаш бўйича онлайн-режимда тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Максютовнинг айтишича, марказ ишлаб чиқаётган “ЭпиВакКорона” вакцинасининг самарадорлиги вируснинг мутацияларга барқарорлигидан иборат. Бунга вакцина коронавируснинг ўзгармайдиган қисмлари асосида ишлаб чиқилгани ҳисобига эришилган.

Мутахассис вакцинанинг иккинчи устунлиги сифатида унинг ареактогенлигини, яъни нафақат соғлом кишиларга, балки кексалар, аллергияга мойил ва сурункали касалликликларга эга кишилар учун мутлақ безарар эканини айтиб ўтган.

“ЭпиВакКорона” вакцинаси Россияда “Спутник V”дан кейин рўйхатдан ўтказилган иккинчи вакцина бўлди. Ушбу вакцина коронавируснинг оқсиллари қисмларининг синтетик муқобилларига эга. Улар инсон иммун тизимига вирус зарраларини аниқлашда ва вирусга жавоб беришда ёрдам беради.

Киритилди: 08:26 22.10.2020. Ўқилди: 1875 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!