Бугун 14 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Россияда коронавирус авж олиб кетишининг асосий сабаби айтилди

Россияда коронавирус авж олиб кетишининг асосий сабаби айтилди

Бугун дунёнинг қатор мамлакатларида пандемиянинг янги тўлқини авж олиши оқибатида коронавирус билан касалланиш ва ўлим кўрсаткичлари кун сайин ортиб бормоқда.

Жумладан, Россия Федерациясида 26 октябрь ҳолатига кўра, бир кеча-кундузда 36 минг 446 кишида COVID-19 вируси аниқланган ва улардан 1 минг 106 нафари ҳаётдан кўз юмган.

Табиийки, ушбу ҳолат барчани жиддий хавотирга солмоқда. Ўз навбатида, вазиятнинг бу қадар аянчли тус олишига сабаб бўлган омиллар таҳлил қилиняпти.

Россиядаги етакчи илмий-тадқиқот институтларидан бирининг лаборатория раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Михаил Костиновнинг маълум қилишича, ҳаммаси мамлакатда коронавирусга қарши жамоавий иммунитет шаклланмагани билан боғлиқ. Чунки бу ерда аҳолини эмлаш даражаси паст.

Костиновнинг сўзларига кўра, Россияда COVID-19 га қарши учта вакцина қўлланиляпти. Бироқ аҳоли орасида эмланишни хоҳламаётганлар ёки пайсалга солаётганлар кўп. Оқибатда улар вақт ўтиб барибир ушбу касалликка чалинишяпти. Шу туфайли вируснинг янги мутациялари пайдо бўлиши учун имконият ҳам юзага келмоқда.

Тўғри, мамлакатда эмланганлар орасида ҳам баъзан коранавирусни юқтириш ҳолатлари учрамоқда. Аммо уларда касаллик анча енгил ўтяпти ва асоратлар кам. Шу маънода, оммавий иммунитет COVID-19 ни тўлиқ блоклаш имконини беради, дейишмоқда мутахассислар.

Киритилди: 16:10 27.10.2021. Ўқилди: 2577 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!