Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Россияда Денисов — Шомуродов дуэли қандай якун топди?

Россияда Денисов —  Шомуродов дуэли қандай якун топди?

Футбол бўйича Россия Премьер-лигасида 17-тур ўйинларига старт берилди. Ушбу тур баҳсларини ҳамюртларимиз иштирокидаги ўйин очиб берди.

Ҳамюртимиз Виталий Денисов фаолият олиб бораётган Самаранинг “Крилья Советов” жамоаси ўз майдонида яна бир юртдошимиз, терма жамоамиз аъзоси Элдор Шомуродов тўп тепаётган “Ростов” клубини қабул қилди. Таъкидлаш керак, учрашув анча асабий тарзда кечиб, учрашув бош ҳаками етти нафар футболчини огоҳлантириб, яна уч кишини майдондан четлатди.

Айниқса, иккинчи бўлимдаги деярли ҳар бир эпизоддан кейин жанжал келиб чиқди. Учрашувнинг 47-дақиқасида Виталий Денисов ўз жамоадоши, дарвозабон Сергей Рижиков билан тўқнашувдан кейин ҳушини йўқотди ва бир неча дақиқадан сўнг майдонга қайтган ҳамюртимиз 68-дақиқада жамоадоши Зотов билан алмаштирилди. Яна бир ватандошимиз, “Ростов” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Элдор Шомуродов эса баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди.

Учрашув тақдирини эса 11-дақиқада Паул Антон томонидан киритилган гол ҳал қилди – 1:0. Ушбу ғалабадан сўнг самараликлар ўз очколари сонини 17тага етказган ҳолда 12-ўринга кўтарилиб олишди. “Ростов” эса 24 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 10:52 09.12.2018. Ўқилди: 1332 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!