Роскомнадзор бу маълумот юзасидан ҳеч қандай муносабат билдирмаган.
Baza Тelegram-канали манбаларига кўра, жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб Росскомнадзор Instagram, Facebook, Telegram каби мессенжер ва ижтимоий тармоқларни тўлиқ блоклаш ҳаракатларини бошлайди. Уларнинг мобил тармоқлар ва стационар интернет тизимлари орқали ишлаши бутун мамлакат бўйлаб тўхтатилади.
Роскомнадзор “РБК”га идора бу масала юзасидан илгари эълон қилинган маълумотдан бошқа ҳеч нарсани қўшимча қилмаслигини билдирган.
Аввалроқ Роскомнадзор бир қатор мессенжерлар, жумладан Теlegram ҳанузгача Россия қонунчилигига риоя этмаётгани сабабли чекловлар жорий этишини билдирганди.
Кеча Telegram мессенжер қоидаларини бузгани учун бир кунда 230 мингдан ортиқ канал ва гуруҳни блоклагани хабар беилган эди. Маълумотларга кўра, ўчирилган канал ва гуруҳлар орасида “фирибгарлик” ва “террорчилик фаолияти” билан боғлиқлари ҳам бор.