Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Туркиялик тадбиркорлар билан Ўзбекистонда сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди

Туркиялик тадбиркорлар билан Ўзбекистонда сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон бош консули Шерзод Абдуназаров "Маrmara Grubu" стратегик ва ижтимоий тадқиқотлар фонди бош котиби Сезгин Билгич ва Черногорияда рўйхатдан ўтган "Macellan" компанияси директори Бурак Алайбейоглу билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.

Суҳбат чоғида меҳмонларга Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун тақдим этилаётган имтиёз ва преференциялар, мамлакатимизнинг инвестициявий салоҳияти ҳамда меҳнат миграцияси соҳасидаги ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Сезгин Билгич Ўзбекистон энергетика соҳасига сармоя киритишга тайёр эканлигини маълум қилди. Хусусан, муқобил энергетика тармоғини ривожлантириш ҳамда ёнувчи органик кўмир моддасидан атроф муҳитга зарарсиз услубда фойдаланиш механизмини жорий этишга ҳисса қўшмоқчи эканлигини таъкидлади.

Ўзбекистон дипломатлари "Маrmara Grubu" раҳбарига ушбу таклифни мутахассислар иштирокида ўрганиб чиқиш мақсадида мамлакатимизнинг тегишли вазирлик ва идоралари вакиллари билан музокаралар ўтказишга кўмаклашишларини билдирдилар.

"Macellan" компанияси раҳбари Черногорияда уй-жой қурилиши ишларига Ўзбекистондан малакали қурувчиларни ишчи жалб этиш истагини маълум қилди.

Учрашув якунида хориж томонига шу йилнинг 2-3 май кунлари бўлиб ўтадиган III Тошкент халқаро инвестиция форумига иштирок этиш таклифи билдирилди.

Киритилди: 09:30 02.03.2024. Ўқилди: 1005 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!