Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Россия ва Беларусь қўшма ядровий қурол машқларини ўтказди

Россия ва Беларусь қўшма ядровий қурол машқларини ўтказди

Россия ва Беларусь ҳарбийлари қўшма машқлар ўтказиб, Россия ядровий қуролларидан фойдаланиш сценарийларини машқ қилган. Бу ҳақда Беларусь Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Хабарга кўра, машқлар доирасида ядровий қурол ташиш ва қўллаш билан боғлиқ ҳарбий ҳаракатлар ишлаб чиқилган. Россия ўтган йилда Беларусь ҳудудига ядровий қобилиятга эга гипертовушли ракеталарни жойлаштирган эди.

2024 йилда Москва ўзининг ядровий доктринасини янгилаб, Беларусьни Россиянинг ядровий «ҳимоя қалқони» остида деб эълон қилган.

Киритилди: 22:51 18.05.2026. Ўқилди: 161 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!