Россия ва Беларусь мамлакатлари дастурчилари анъанавий Google Summer of Code (GSoC) халқаро танловидан четлатилишди. Бу ҳақда танлов расмий сайти хабар тарқатди.
"Юзага келган вазият туфайли Россия, Беларусь ҳамда Донецк ва Луганск халқ республикалари деб номланган мамлакатлардан иштирокчилар 2022 йилги Google Summer of Code танловида иштирок этишмайди. Украина ҳудудидан иштирокчилар борасида чеклов йўқ, аммо ДХР ва ЛХРдан дастурчи иштирок этишига йўл қўйилмайди", — дейилади хабарда.