Бугун 18 апрель, 2025 йил, жума

O'ZB

Россия Украинага қарши янги ҳужумга тайёргарлик кўрмоқда

Россия Украинага қарши янги ҳужумга тайёргарлик кўрмоқда

Бу ҳақда Украина президенти девон раҳбари ўринбосари Павел Палиса маълум қилди.

"Россия армияси ўз қўшинларини 150 минг нафарга кўпайтиришни режалаштирмоқда бу тахминан 15 та мотоўқчи дивизиясига тенг. Ҳозирда уларни шакллантириш жараёни давом этмоқда. Россияликлар учун шахсий таркибни жалб қилишда ҳеч қандай муаммо йўқ. Аммо шунга эътибор бериш керакки, бу қўшинлар бир вақтнинг ўзида жангга киритилмайди. Шу сабабли, яқин вақт ичида улар имкони бор йўналишларда максимал босим ўтказишга ҳаракат қилишади", – деди Палиса “Суспильне” нашрига берган баёнотида.

Унинг қўшимча қилишича, Россия армияси қуруқликдан ҳужум қилишда босқичма-босқич илгарилашда давом этмоқда ва фронтнинг айрим нуқталарини ёриб ўтишга уринмоқда. Бироқ улар бу жараёнда катта йўқотишларга учрамоқда ва фақат қисман тактик ютуқларга эришмоқда.

Киритилди: 09:38 04.04.2025. Ўқилди: 999 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!