Бугун 21 сентябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Россия Украина энергетика объектларига тунда зарба берганини айтмоқда

Россия Украина энергетика объектларига тунда зарба берганини айтмоқда

Россия Мудофаа вазирлиги кечада Украина энергетика объектларига юқори аниқликдаги қуроллар ва учувчисиз самолётлар билан зарба берганини маълум қилди.

Вазирлик маълумотларига кўра, Украина ҳарбий-саноат комплекси корхоналари фаолиятини таъминловчи энергетика объектлари ва Украина Қуролли кучлари жойлаштириладиган жойлар зарбага учраган.

Украинанинг бир қанча ҳудудлари кечаси Россия ҳаво ҳужумлари ҳақида хабар берди. Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари 5 та ракета ва 11 та учувчисиз учиш аппарати тутиб олинганини айтди.

Киритилди: Бугун 17:36. Ўқилди: 517 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!