Россия томони Британия раҳбарияти Украина можаросини принципиал жиҳатдан янги босқичга ўтказишга ҳаракат қилмоқда, деб ҳисоблайди.
Бу ҳақда Россия ТИВ вакиллари баёнот берди.
Ташқи сиёсат маҳкамаси Лондон геосиёсат билан ҳаддан ташқари "ўйнашиб кетганини" қайд этди.
"Британия халқаро ҳуқуқ меъёрлари доирасидан чиқиб кетди ва ўз қўғирчоқлари қўли билан можарони принципиал жиҳатдан янги босқичга ўтказишга тайёр", — дея таъкидлади ТИВ.