Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Россия Тергов қўмитаси: «Крокус» теракти бўйича 27 нафар айбланувчи бор

A A A
Россия Тергов қўмитаси: «Крокус» теракти бўйича 27 нафар айбланувчи бор

Россия Тергов қўмитаси «Крокус Сити Холл» концерт залидаги теракт бўйича очилган жиноят ишига 27 нафар айбланувчини жалб қилди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин «Российская газета»га берган интервюсида маълум қилди.

Бастрикиннинг таъкидлашича, 27 нафар айбланувчидан ташқари, терактни ташкил этиш, тайёрлаш ва молиялаштиришга алоқадорликда гумонланаётган бошқа шахслар ҳам тергов қилинмоқда.

Россия Тергов қўмитаси «Крокус» теракти иши бўйича айбланувчилар ўртасида «ягона пул йиғиш маркази» орқали молиявий алоқаларни аниқлаган ва уни текшириш давом этмоқда.

Бастрикин 146 киши ҳалок бўлган терактни ўтган йилнинг энг жиддий ва фожиали воқеаси деб атади.

Эслатиб ўтамиз, теракт 2024 йил 22 март куни кечқурун Москва вилоятининг Красногорск шаҳридаги «Крокус Сити Холл» концерт залида содир бўлди. Залга қуролланган шахслар бостириб кириб, томошабинларга қарата ўқ узди. Шундан сўнг портлаш содир бўлиб, ёнғин чиқди. Сўнгги маълумотларга кўра, терактда 146 киши ҳалок бўлган, яна 551 киши жароҳатланган.

Россия Тергов қўмитаси террорчилик ҳаракати (Россия Жиноят кодексининг 205-моддаси) бўйича жиноий иш қўзғатди.

Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) май ойида яна 20 нафар шахс ҳибсга олингани ҳақида хабар берди.

Киритилди: Бугун 18:42. Ўқилди: 599 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!