Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Россия Сурияда тинчлик бўлишини истамайди — Эрдўған

Россия Сурияда тинчлик бўлишини истамайди — Эрдўған

Россия Суриядаги вазият тинчланишини истамайди. Бу ҳақда, "Aнадолу"нинг хабар беришича, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған таъкидлаб ўтган.

Октябрь ойи ўрталарида ОAВ Россия разведкаси пул эвазига жангарилардан Идлибдаги Кафер Диббин қишлоғи яқинида террорчиларнинг катта ўқув лагери жойлашганлиги тўғрисида маълумот олгани ва Aэрокосмик кучлар уни йўқ қилгани ҳақида хабар тарқатди. Маълум қилинишича, ушбу лагердаги жангарилар туркиялик инструкторлар ва хусусий ҳарбий компаниялар ходимлари томонидан ўқитилган.

Бугун Эрдоған ҳукмрон Aдолат ва тараққиёт партиясининг парламентдаги фракцияси йиғилишида сўзга чиқди. У Идлибдаги Сурия мухолифатининг ўқув марказига Aэрокосмик кучлар томонидан ҳужум уюштирилиши Россиянинг Суриядаги узоқ муддатли тинчлик ва барқарорликка тайёр эмаслигини исботлайди, дея фикр билдирди.

Шунингдек, Туркия президенти "Ислом давлати" террорчиларига қарши курашда Туркия сингари катта ҳисса қўшмаган Сурияда ҳозир бўлган мамлакатларни ўйинлардан воз кечишга ва аниқ позицияни эгаллашга чақирди.

Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, Туркия Суриянинг бутун ҳудудини террорчилардан тозалашга қодир ва агар Курдистон Ишчилар партияси жангарилари Туркия билан тузилган шартномаларда белгиланган чегарадан ташқарига чиқарилмаса, чора кўришга ваъда берди.

Киритилди: 16:31 28.10.2020. Ўқилди: 3094 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!