“Марказ” гуруҳи жавобгарлиги ҳудудида Украина Қуролли кучлари 400 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, Американинг М113 зирҳли транспортёрини, “Казак” зирҳли автомобилини, 15 та машина ва тўртта дала артиллерия қуролини йўқотди, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги.
Вазирликнинг қўшимча қилишича, Россия тунда Украинадаги ҳарбий-саноат комплекси объектлари ва нефтни қайта ишлаш заводларига оммавий зарба берган. Зарбаларда “Кинжал” ракеталаридан ҳам фойдаланилган.