Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмероннинг айтишича, Россия президентлиги сайлови рақобатсиз муҳитда ўтказилди.
Унинг Х ижтимоий тармоғида эълон қилинган баёнотига кўра, сайлов сайловчилар учун танлов йўқлиги ва ЕХҲТ томонидан мустақил мониторинг йўқ бўлган муҳитда ўтказилган.
Шунингдек, у Донбасс, Новороссия ва Қримда ўтказилган овоз бериш жараёнларини "ноқонуний" деб атади.