Даъво аризасида "Родина" партияси вакиллари "Яблоко" "ВКонтакте", "Одноклассники", Instagram, Twitter ва Telegram'да, шу жумладан блокланган ижтимоий тармоқларда тарғибот олиб боргани ҳамда материалларни жойлаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйганини таъкидлаган.
Шунингдек, партия ЛГБТ тарғиботи, муаллифлик ҳуқуқларини ва сайлов рўйхатини тузиш қоидаларини бузишда айбланди. Партия аъзоларидан бирига эса Россиянинг ҳудудий яхлитлигини бузишга чақириқлар айби қўйилмоқда.
Мажлис давомида "Родина" вакили "Яблоко" томонидан муаллифлик ҳуқуқлари бузилганини исботловчи скриншотларни ҳаммага намойиш этишни сўради.
Партия, жумладан, Виктория Бонянинг фотосуратини муаллифнинг рухсатисиз ишлатганликда айбланди.