Брифингда Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова ядровий хавф даражаси "Ғарбнинг ҳаракатлари туфайли жиддий равишда ошди," деди.
"Айни пайтда Ғарбнинг ядро кучларининг тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашувига олиб келиши мумкин бўлган бузғунчи сиёсати натижасида ядровий хавф даражаси жиддий равишда ошди," - деди Захарова.
Унинг сўзларига кўра, Россия «АҚШни ҳам, Америка ортидан эргашаётган НАТОнинг бошқа аъзоларини ҳам бу ҳақда аниқ огоҳлантиради».
"Бепарволик билан Америка йўлидан бориш ўрнига, уларнинг провокацион ва ўта хавфли чизиғи келтирадиган ҳалокатли оқибатларни ўйлаб кўриш ва англаш керак," - дея қўшимча қилди Захарова.