Бугун 16 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Россия мингдан ошиқ жасадларни Украинага топширди

Россия мингдан ошиқ жасадларни Украинага топширди

Ҳарбий асирлар бўйича мувофиқлаштирувчи штаб ўзининг Телеграм-каналида 1200 нафар ҳалок бўлган украиналиклар жасади қайтарилгани ҳақида эълон қилди.

Улар Истанбулдаги Россия-Украина музокараларида эришилган келишувлар доирасида топширилди.

Украина томони қайтарилган жасадлар ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан экспертизадан ўтказилишини, улар қолдиқларни аниқлаши кераклигини айтди. Агентлик “жасадлар Украина фуқароларига, хусусан, ҳарбий хизматчиларга тегишли эканлигини” таъкидлайди. Мувофиқлаштирувчи штаб томонидан марҳумлар алмашинуви “ватанга қайтариш чоралари” деб номланди.

Ҳарбий асирларни даволаш учун масъул бўлган Украина органи Халқаро Қизил Хоч қўмитасига "репатриация чораларини" ўтказишда ёрдам бергани учун миннатдорчилик билдирди.

2 июн куни Истанбулда бўлиб ўтган музокараларнинг иккинчи раундида Россия ва Украина делегациялари Россия 6 минг нафар украиналик ҳарбийларнинг жасадини бир томонлама тартибда топширишга келишиб олди. Владимир Мединскийнинг айтишича, Россия томони 7 июндан 9 июнгача қолдиқларни топширишга тайёрлигини билдирганди.

Бироқ, кейин Украина жасадларни қабул қилишни номаълум муддатга қолдирди. Кейинроқ Россия ўзининг 27 нафар ҳалок бўлган ҳарбийларининг жасадини қабул қилиб, 1212 нафар жасадни Украинага топширгани маълум қилинди.

Киритилди: 19:53 13.06.2025. Ўқилди: 832 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!