Бугун 17 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Россия МДҲда Қирғизистондан аёллар курткаларини сотиб олишда етакчи бўлди

Россия МДҲда Қирғизистондан аёллар курткаларини сотиб олишда етакчи бўлди

Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари Қирғизистонда ишлаб чиқарилган аёллар курткаларининг асосий бозори бўлиб қолмоқда – экспортнинг 96 фоизи фақат Россия ҳиссасига тўғри келади. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон республика Миллий статистика қўмитасига таяниб хабар берди.

Қирғизистондан курткалар импорти бўйича Россия МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Ўтган йили республикадан Россия Федерациясига аёллар устки кийимларини етказиб бериш ҳажми беш баравар ошди.

Экспортнинг умумий ҳажми 3 миллион доллардан ошди. Шу билан бирга, Россияда ўтган йил давомида аёллар устки кийимлари савдоси ўтган йилга нисбатан беш баробарга юқорилади.

Хитой импорт қилувчи давлатлар орасида иккинчи ўринда турмоқда, бу умумий экспортнинг 3% ни ташкил қилади. Республика аёллар курткаларини Ўзбекистон, Чехия, Эстония ва Италияга ҳам етказиб беради.

Киритилди: 18:36 25.02.2024. Ўқилди: 1530 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!