Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Россия Киевдаги хорижий дипломатларга огоҳлантириш берди

Россия Киевдаги хорижий дипломатларга огоҳлантириш берди

Россия расмийлари Киевда фаолият юритаётган хорижий дипломатлар ва чет эл фуқароларини шаҳарда қолиш билан боғлиқ хавфлар ҳақида яна бир бор огоҳлантирди. Москва ташқи ишлар вазирлиги дипломатлар ва хорижликларни Киевни тарк этишга чақирган.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков огоҳлантиришлар аввал ҳам берилганини айтди. Унинг таъкидлашича, Киевда дипломатик ваколатхоналари бор давлатлар кейинги қарорни ўзлари қабул қилади.

Шунга қарамай, Европа Иттифоқининг Киевдаги барча элчихоналари ишини давом эттиришини маълум қилди. ЕИнинг Украинадаги элчиси Катарина Матернова «биз Киевда қоламиз», деб билдирди.

Германия, Италия, Испания ва Швеция элчихоналари ҳам Киевда ишлашда давом этишини маълум қилди. Польша ва Эстония дипломатик ваколатхоналари ҳам пойтахтни тарк этмаслигини билдирган.

Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига эса Москва дипломатларни қўрқитишга қаратилган уринишлари муваффақиятсиз якунланганини айтди.

Киритилди: 18:36 05.10.2026. Ўқилди: 966 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!