Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Белгород вилоятида маҳаллий вақт билан таҳминан 8:30да RM-70 Vampire тизимининг 10 та ракетаси уриб туширилган.
Белгород шаҳри мэри Валентин Демидов эрталаб шаҳар марказининг ўққа тутилиши оқибатида бир киши жароҳатланганини маълум қилди.
Белгород вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг маълумотларига кўра, 12 мартдан бери вилоят ҳудудига уюштрилган ҳужумлар оқибатида 11 киши ҳалок бўлган, 82 киши турли даражада жароҳатланган.
Сўнгги кунларда Белгород шаҳри ва Белгород вилояти ҳар куни ўққа тутилмоқда. Украина томони бу ҳужумлар ҳақида изоҳ бермади.