Украина президенти Владимир Зеленский ўзининг Telegram-каналида маълум қилишича, Киев Россиянинг Европада ҳарбий операциялар ўтказишга тайёргарлик кўраётганига оид далилларга эга.
Унинг сўзларига кўра, Украина томони Россия иқтисодиётига қаратилган санкциялар натижасида етказилаётган зарарларни кузатмоқда. Зеленский бу ҳолат Киевнинг Россияни урушни тугатишга мажбурлаш стратегияси тўғри эканини тасдиқлашини таъкидлади.
«Разведкамиз олган маълумотлар бўйича ҳамкорларимизни хабардор қилиб борамиз. Британия ва Европа Иттифоқи билан биргаликда умумий ҳимоя қарорларини тайёрлаяпмиз», — деб ёзди Зеленский.