Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Россия Афғонистонда қандай ўйин ўйнаяпти? (1-қисм)

Россия Афғонистонда қандай ўйин ўйнаяпти? (1-қисм)

Шу ойнинг бошида Россия ҳукумати томонидан Толибон вакиллари иштирокидаги Афғонистонда тинчликни сақлаш бўйича конференцияси ўтказилди. Тадбирдан сўнг Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Толибон етакчилари билан суратга тушди. Ваҳоланки, ушбу ташкилот Россиянинг террористик ташкилотлар рўйхатида бор эди.

Россия ташқи сиёсатини синчиклаб кузатаётганлар қуйидагиларини ўзлари учун аниқ билиб олдилар: бу конференциядаги суратга тушиш оддий ҳолат эмас. Бу Кремлнинг мақсади, Марказий Осиёнинг жанубий қисми ва Афғонистон эканлигини оммага ошкор этиш демакдир.

Толибон вакиллари БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси томонидан ташкил этилган форумда биринчи маротаба қатнашди.

Конференция дастлаб 4 сентябрга белгиланган эди. Бироқ Афғонистон президенти Ашраф Ғаний Лавровга конференцияни бекор қилишни сўраб мурожаат қилди. Натижада конференция муддатини суришга тўғри келди. Москвадаги номаълум манбаларн маълумотига кўра, бу хабар Толибонни ғазаблантирган. Агар расмий Кобул босими остида режаларга ўзгартириш киритишда давом этилса, Толибон вакиллари конференцияда қатнашмаслигини маълум қилган.

Бу вақт оралиғида Ғаний ҳукуматининг расмий делегацияси Москвага боришдан бош тортди. Шундан сўнг ҳам Россия ҳукумати музокараларни давом эттиришга қарор қилди. Афғонистондаги асосий ҳарбий мухолифатчи билан ҳукумат ўртасидаги юксалиб бораётган ҳамкорликни намойиш этиш улар эришмоқчи бўлган мақсад эди.

"Ал-Жазира" маълумотлари асосида Муҳаммадамин ТОШКАНДИЙ тайёрлади.

Давоми бор

Manba: azon.uz

Киритилди: 22:05 16.11.2018. Ўқилди: 2276 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!