Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари етти соат ичида Россия ҳудудлари устида Украинанинг 47 та қўзғалмас қанотли дронларини йўқ қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Вазирлик маълумотларига кўра, учувчисиз самолётлар Москва вақти билан 13:00 дан 20:00 гача қуйидаги ҳудудларда уриб туширилган:
Тула вилояти (13 та дрон);
Москва ва Москва вилояти (етти дрон);
Орел вилояти (етти дрон);
Белгород вилояти (етти дрон);
Брянск вилояти (олтита дрон);
Калуга вилояти (учта дрон);
Курск вилояти (иккита дрон);
Нижний Новгород вилояти (битта дрон);
Рязан вилояти (битта дрон).