“Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзининг биринчи автомобилини сотмоқчи. У машинасини 20 минг еврога нархлаган.
“All Football App” манбасининг ёзишича, Криштиану бу машинани 2000 йилда “Манчестер Юнайтед”да ўйнаб юрган кезларида харид қилган. Айни дамда португалиялик юлдуз 20 минг еврога сотмоқчи бўлган нашинанинг тахминий нархи 7-8 минг евро атрофида. Хўш, Роналдунинг биринчи автомобили ёдингиздами?