Италиянинг «Ювентус» клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Турин шаҳридан барча машиналарини олиб чиқиб кетган.
Машиналарни ташиш билан Лиссабон компания томонидан амалга оширилган. Компания Роналдуга тегишли еттита машинани Италиядан олиб кетган.
«Ювентус» Италия А Сериясининг 37-турида «Интер»га қарши ўйинда ғалаба қозонди — 3:2. Аммо ушбу ғалаба клуб учун Чемпионлар лигасига йўлланма бериш ҳудудига қайтиш учун етарли бўлмади. Айни пайтда «Ювентус» чемпионат жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди. Клуб «Наполи» ва «Милан»га бир, «Аталанта»га уч очко бой бермоқда.
Ғарб матбуоти Роналду мавсум охирида «Ювентус»ни тарк этишига ишонмоқда.
Айрим манбаларга кўра, у яна Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клубига қайтиши мумкин.
Роналду 2003 йилдан 2009 йилгача «Манчестер Юнайтед» шарафини ҳимоя қилган. Клуб таркибида у уч марта Aнглия чемпионлигини, мамлакат Кубогини ва Суперкубогини қўлга киритган. Икки бор Лига кубогида зафар қучган. Шунингдек, Чемпионлар лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган.
Роналду беш карра «Олтин тўп» соҳиби ҳисобланади. У 2016 йилда Португалия терма жамоаси билан Францияда бўлиб ўтган Европа чемпионатида ғолиб чиққан.