Бугун 15 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Роналду Буффондан 2018 йилдаги голи учун узр сўради

Роналду Буффондан 2018 йилдаги голи учун узр сўради

Криштиану Роналду Чемпионлар лигаси қура ташлаш маросимида Жанлуижи Буффондан 2018 йилда «Ювентус» дарвозасига урган ажойиб голи учун ҳазиллашиб узр сўради.

Криштиану Роналду 2018 йилда «Ювентус» га қарши ўйинда «Реал» сафида айланма зарба билан урган машҳур голи учун Жанлуижи Буффондан ҳазиллашиб узр сўради.

Роналду ва Буффон пайшанба куни Монакода Чемпионлар лигаси босқичининг дастлабки қура ташлаш маросимида иштирок этди.

Қуръа ташлаш маросимида Роналдунинг шов-шувли голи мавзуси кўтарилди, португалиялик юлдуз Буффонга афсусда эканлигини айтиб жилмайиб қўйди.

«Реал Мадрид» Италияда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган ва жавоб ўйинида 3:1 ҳисобида мағлуб бўлганига қарамай, умумий ҳисобда 4:3 ҳисобида кейинги босқичга чиққан эди.

Киритилди: 19:59 31.08.2024. Ўқилди: 11968 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!