Бугун 29 июль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Рональд Куман Нидерландия терма жамоасидан кетганини эълон қилди

Рональд Куман Нидерландия терма жамоасидан кетганини эълон қилди

Рональд Куман Нидерландия терма жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқишга қарор қилди. Бу ҳақда мутахассис ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида расман маълум қилди.

Куманнинг ушбу қарорига «апелсинранглилар»нинг Жаҳон чемпионати 1/16 финалида Марокашга мағлуб бўлгани сабаб бўлди. Эслатиб ўтамиз, учрашувнинг асосий ва қўшимча вақтлари 1:1 ҳисобида якунлангач, нидерландияликлар пенальтилар сериясида имкониятни бой беришган эди.

«Терма жамоадаги фаолиятим бундай тарзда якунланаётгани жуда аламли. Барчамиз тарихга кира оладиган Жаҳон чемпионатини орзу қилган эдик. Аммо бу содир бўлмади. Бундан мендан кўпроқ ҳафсаласи пир бўлган ҳеч ким йўқ. Бош мураббий сифатида барча масъулиятни ўз зиммамга оламан», — деб ёзди Куман.

Шунингдек, мутахассис футболчиларга, мураббийлар штабига, Нидерландия қироллик футбол иттифоқига ва барча мухлисларга миннатдорчилик билдирди.

«Мен қарама-қарши туйғулар билан кетяпман. Албатта, терма жамоадаги йўлимни Жаҳон чемпионлиги унвони билан якунлашни истардим. Афсуски, бу орзуимиз амалга ошмади», — дея қўшимча қилди мураббий.

Киритилди: 08:11 01.07.2026. Ўқилди: 998 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!