Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Рональд Куман "Барселона"нинг мағлубиятини қандай изоҳлади?

Рональд Куман "Барселона"нинг мағлубиятини қандай изоҳлади?

Каталониянинг “Барселона” клуби бош мураббийи Рональд Куман “Райо Вальекано”га қарши ўйин ҳақида гапирди. "Барселона" бу ўйинда минимал ҳисобда ютқазди.

“Биринчи 15 дақиқа суст кечди, аммо кейин биз ўйинни назорат қила бошладик. Бизда имкониятлар бўлди, лекин фойдалана олмадик. Бизда гол уришга қодир футболчилар бор.

Мен жамоани қоралай олмайман. Ўйинга киришишимиз қийин бўлди. Биз яратган дақиқаларни ҳисобга олсак, натижа адолатсиз. Ўйинга ёмон муносабат ёки ўйин сифати туфайли таслим бўлмадик. Биз шунчаки гол ура олмадик. Бошқа айтадиган ҳеч нарса йўқ”, деди голландиялик.

Киритилди: 01:10 28.10.2021. Ўқилди: 2411 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!