Францияда бўлиб ўтаётган теннис оламининг нуфузли турнири — Ролан Гарроснинг финалчилари маълум бўлди. Эркаклар баҳсида испаниялик Рафаэль Надаль ҳамда австриялик Доминик Тим финалга чиқишди.
Ярим финалда Надаль аргентиналик Хуан Мартин дель Потрони (6:4, 6:1, 6:2) мағлуб этган бўлса, Доминик Тим италиялик Марко Чеккинатони (7:5, 7:6, 6:1) доғда қолдирди.
Ролан Гаррос
Париж, Франция
27 май — 10 июнь
“Катта шлем” турнири
Мукофот жамғармаси — 39 197 000 евро