Бундан юз йил аввал 1916 йилда дунёда биринчи миллиардер пайдо бўлди. У америкалик тадбиркор Жон Рокфеллер эди. Ҳаётининг охирги йилида Жон Рокфеллернинг молиявий аҳволи 1,4 миллиард долларни ташкил қилган.
Қуйида унинг энг яхши афоризмларини эътиборингизга ҳавола этмоқчимиз.
* Бой бўлиш-бўлмаслигингиз чиқарган шахсий қарорларингизга боғлиқ”.
* «Катта харажатлардан эмас, кичик даромадлардан қўрқинг».
* «Агар ягона мақсадингиз катта бойлик орттириш бўлса, сиз ҳеч қачон унга эриша олмайсиз».
* «Бизнес орқали юзага келган дўстлик, дўстлик тақдим этган бизнесдан яхшироқ».
* «Инсон учун тиришқоқликдан афзал фазилат мавжуд эмас. Тиришқоқлик ҳатто табиат қонунларини ҳам ўзгартириб юборади».
* «Қайсарлик билан ҳар нарсага эришиш мумкин – хоҳ у яхши нарса бўлсин хоҳ ёмон».
* «Менинг бурчим — мавжуд пулларимни хаёрия мақсадларида фойдаланиш учун янаям кўпроқ пул ишлаб топиш».