Бугун 10 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Родри «Реал»га ўтиш учун трансфер нархини пасайтиришга эришди — El Debate

Родри «Реал»га ўтиш учун трансфер нархини пасайтиришга эришди — El Debate

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри Мадриднинг «Реал» клубига ўтиш учун барча имкониятларни ишга солмоқда.

Жаҳон чемпиони Хосеп Гвардиола жамоани тарк этгач, 2027 йил ёзигача амал қиладиган шартномасини узайтиришни истамаяпти. 30 ёшли футболчи буни Испания грандига ўтиш учун сўнгги имконият деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда El Debate хабар берди.

Манбага кўра, Родри «Манчестер Сити» билан эҳтимолий трансфер нархини сунъий равишда оширмаслик бўйича келишувга эришган. Ярим ҳимоячи трансфер қийматини 45 миллион евро қатъий тўлов ва яна 5 миллион евро бонус кўринишида белгилашга муваффақ бўлган.

Ўтган мавсумда Родри барча мусобақаларда 33 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол муаллифи бўлди.

Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 22:10 24.07.2026. Ўқилди: 577 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!