Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Робино 9 йилга қамалади

Робино 9 йилга қамалади

Бразилия терма жамоаси, «Реал» ва «Манчестер Сити» клубларининг собиқ ҳужумчиси, Робино номи билан танилган Робсон де Соуса Италияда зўрлашда айбланиб, тўққиз йиллик қамоқ жазосини ўз ватанида ўташи керак. Бундай қарор Бразилия суди томонидан қабул қилинди, деб ёзади АФП.

2017 йилда Робино 2013 йилда Миландаги тунги клубда ўзининг туғилган кунини нишонлаётган 23 ёшли албаниялик аёлни зўрлаганликда айбдор деб топилди.

2020 йилда футболчи Милан апеллясия судида ютқазди, 2022 йилда эса Италия Олий суди ҳукмни ўз кучида қолдирди, шундан сўнг бразилияликни ҳибсга олишга халқаро ордер берилди. Бироқ Бразилия ўз фуқароларини экстрадисия қилмагани учун Италия футболчини ўз ватанида қамоққа олишни сўради.

Робинонинг адвокати суд қарори устидан шикоят қилишини айтди, футболчининг ўзи эса судни ўтказиб юборди.

Ҳукм чиқарилишидан бир неча кун олдин Робино маҳаллий телеканалга аёл билан келишув асосида бирга бўлганини айтди ва Италия асудини ирқчиликда айблади.

Робино 40 ёшда. 2003 йилдан 2017 йилгача у Бразилия терма жамоаси сафида 100 та ўйин ўтказган ва икки марта Конфедерациялар кубоги ҳамда Америка кубогини ютган.

Киритилди: 11:17 22.03.2024. Ўқилди: 799 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!