Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Риштонлик вундеркинд

A A A
Риштонлик вундеркинд

Риштон туманидаги 27-мактабнинг 5-синф ўқувчиси Муҳаммадазиз Содиров ментал арифметика соҳасида катта ютуқларга эришиб келмоқда.

6 ёшидан бери ментал арифметика билан доимий шуғулланиб келаётган Муҳаммадазиз 2017 йилда Тошкент шаҳрида ўтказилган танловда иштирок этиб, Республика чемпиони бўлган 2018 йилда Россия пойтахти Москвада ҳамда 2019 йилда Хитойнинг Фошань шаҳрида ўтказилган ALOHA Mental Arithmetic халқаро мусобақаларида ғолиб бўлган. Ушбу мусобақаларда дунёнинг 40 дан зиёд давлатларидаги ўқувчилар иштирок этган. Муҳаммадазиз Содиров 2021 йилда Тошкентда ўтказилган 4-Республика ментал арифметика чемпионатида ҳам ўз ёши тоифасида ғолибликни қўлга киритган.

Ҳозирги кунда Муҳаммадазиз яқинда Испанияда бўлиб ўтадиган халқаро мусобақага тайёргарлик кўрмоқда.

“ALOHA” (Abacus Learning Of Higher Arithmetic – Олий арифметикани абакус (чўт) ёрдамида ўрганиш) – 1993 йилда Ло Мун Сун томонидан Хитой ва Тайвандаги ментал арифметика ўқитиш методларини умумлаштирилган ҳолда ишлаб чиқилган дастур асосида хорижий мамлакатларда 7-13 ёшли ўқувчиларга таълим берувчи компания бўлиб, ҳозирда дунёнинг 42 та мамлакатида франчайзинг асосида иш олиб борувчи 4 мингдан зиёд филиалларига эга.

Киритилди: 19:46 19.05.2022. Ўқилди: 2186 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!