Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ресторанда қиз ўзининг дугонасини тунади, жиноят иши қўзғатилган

Ресторанда қиз ўзининг дугонасини тунади, жиноят иши қўзғатилган

Сурхондарё вилояти. 2020 йилнинг 02 март куни Термиз шаҳрида яшовчи 20 ёшли Л.Х. (аёл) Термиз шаҳри бўйича ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг 01 март куни тахминан соат 21:30 ларда “Дўстлик” маҳалласидаги ресторанларнинг бирида таниши 21 ёшли У.О. (аёл) унинг қўлидан нархи 1.400.000 сўмлик «RedMi 6» русумли уяли телефон аппаратини тортиб олганлигини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан Термиз шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган ва телефон аппарати ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Киритилди: 09:56 06.03.2020. Ўқилди: 2422 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!