Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Рекорд: Японияда ёши 100 дан ошганлар сони ошди

Рекорд: Японияда ёши 100 дан ошганлар сони ошди

Японияда биринчи марта ёши 100дан ошган 80 мингдан кўпроқ фуқаро қайд қилинди. Бу ҳақда Kyodo ахборот агентлиги хабар берди.

Япония соғлиқни сақлаш, меҳнат ва ижтимоий таъминот вазирлиги маълумотларига кўра, 2020 йилда мамлакатда узоқ умр кўрувчилар сони 2019 йилдагига нисбатан 9 минг 176 нафарга кўпайиб, жами 80 минг 450 нафарга етган. Улардан 88,2 фоизини аёллар ташкил қилар экан.   

Таъкидланишича, юқоридаги кўрсаткич қаторасига 50 йилдан бери ўсиб келмоқда. Бу борадаги тадқиқотлар 1963 йилдан бери олиб борилади. Ўшанда Кунчиқар мамлакатда ёши 100 дан ошганлар сони бор-йўғи 153 нафарни ташкил қилган, 1981 йилга келиб улар минг нафардан, 1998 йилда эса 10 минг нафардан ошган. Бундан ижобий кўрсаткичга асосан тиббиётнинг тараққий этгани ва янги технологиялар киритилгани эвазига эришилган.

Маълумотларга кўра, 2019 йилда Японияда ўртача умр кўриш давомийлиги аёллар орасида 87,45 ёшни, эркаклар орасида эса 81,41 ёшни ташкил қилган. Бу ҳам ўзига хос рекорд ҳисобланади.    

Февраль бошида 112 ёшли япониялик Титэцу Ватанабэ дунёнинг амалдаги энг кекса кишиси сифатида Гиннесс рекордлар китобига киритилганди.

Киритилди: 19:05 16.09.2020. Ўқилди: 1959 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!