Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Реанимация бўлимидан видео! Шифокорлар коронавирусга чалинган бемор учун курашмоқда

Реанимация бўлимидан видео! Шифокорлар коронавирусга чалинган бемор учун курашмоқда

Буюк Британияда шифокорнинг коронавирус оқибатида реанимацияга тушиб қолган беморнинг ҳаёти учун курашгани акс этган видео пайдо бўлди. Видео BBC News томонидан нашр этилган.

Таъкидланишича, мухбир реанимация бўлимига киришга муваффақ бўлган. У шифокорлар ҳолатини олдинги сафдаги жангчилар билан таққослайди. Шифокорларнинг ўзлари мисли кўрилмаган масъулият, босим ҳақида гапиришмоқда ва шу билан бирга, эпидемиянинг энг юқори чўққиси ҳали ҳам ўтмаганлигини таъкидладилар.

Шифокорлардан бирининг таъкидлашича, аслида, асосан ёши каттароқ ва сурункали касалликларга чалинганлар вирусга йўлиқади, деб ўйларди. Аслида, бутунлай бошқача бўлиб чиқди. Видеодаги шифокорлар, шунингдек, ушбу касалликни камайтириш бўйича ҳукумат тавсияларини тинглаш лозимлигини қайд этишади.

Киритилди: 13:43 07.04.2020. Ўқилди: 6841 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!