Бугун 22 май, 2026 йил, жума

O'ZB

«Реал» президентлигига номзод Клопп ва Холандни клубга олиб келмоқчи

«Реал» президентлигига номзод Клопп ва Холандни клубга олиб келмоқчи

Бизнесмен Энрике Рикельме бугун Мадриднинг «Реал» клуби президентлигига бўлиб ўтадиган сайловларда ўз номзодини расман тасдиқлаши керак, дея хабар бермоқда «El Confidencial» нашри.

Спорт доираларидаги манбаларга кўра, тадбиркор сосьос (клуб аъзолари) меҳрини қозониш учун икки йирик шахсга эътибор қаратмоқда. Шу тариқа, у бош мураббийлик лавозимига Юрген Клоппни, юлдузли трансфер сифатида эса Эрлинг Холандни таклиф қилмоқда.

«Манчестер Сити» ҳужумчисининг сотиб олиниши амалдаги президент Флорентино Пересга жиддий рақобат туғдиришга қаратилган шов-шувли қадам бўлиши кутилмоқда. Музокаралар жараёнига яқин манбаларнинг сўзларига кўра, Рикельме Клоппнинг атрофидаги инсонлар билан аллақачон бир неча бор учрашув ўтказган. У айни пайтда «Red Bull» тизимининг футбол бўлими раҳбари бўлиб турган мутахассисни ўз лойиҳасининг иккинчи пойдевор тошига айлантирмоқчи.

Ушбу устунликлардан фойдаланган ҳолда, Рикельме сосьосларни «Реал»га «янги қон» зарурлигига ишонтирмоқчи. Бу нафақат клубнинг олий раҳбариятига, балки ташкилотнинг барча бўғинларига, айниқса спорт департаментига тегишлидир.

Киритилди: 23:48 21.05.2026. Ўқилди: 194 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!