Испан нашрларининг хабар беришича, “Реал” ҳали-ҳамон “Челси” аъзоси Эден Азарни харид қилишдан умидвор. Флорентино Перес бельгиялик футболчини сотиб олишдан воз кеча олмаяпти.
Маълумотларга кўра, шу пайтга қадар Азар учун жўнатган иккита таклифи рад этилган “қироллик клуби” сўнгги, учинчи таклифини ҳам тайёрлаб қўйди. Унга кўра, “Реал” футболчи учун “Челси”га 180 млн евро бермоқчи. Переснинг фикрича, бу нарх 27 ёшли футболчи учун етарли бўлади. Агар “аристократлар” раҳбарияти бу таклифни ҳам рад этса, “Реал” Азар вариантига бошқа қайтмоқчи эмас.