Бугун 5 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико»

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико»

«Реал Мадрид»ни октябрь ойида Ла Лига ва Чемпионлар лигаси доирасида бешта муҳим учрашув кутмоқда. Мадридликлар ой давомида Испания чемпионатида учта, Европанинг энг нуфузли клуб турнирида эса иккита баҳс ўтказади.

Халқаро танаффусдан кейин «Реал» 10 октябрь куни «Сантьяго Бернабеу»да «Вильярреал»ни қабул қилади. Орадан тўрт кун ўтиб, 14 октябрда мадридликлар Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 2-турида Италияда «Рома» меҳмони бўлади.

18 октябрь куни «Реал» Ла Лига доирасида «Севилья»ни қабул қилади. 21 октябрда эса жамоа яна «Бернабеу»да майдонга тушиб, Чемпионлар лигасида «РБ Лейпциг» билан куч синашади.

Ойнинг энг катта учрашуви 25 октябрь кунига белгиланган. «Реал Мадрид» сафарда принципиал рақиби «Барселона»га қарши мавсумдаги илк «Эль-Класико»ни ўтказади. Баҳс «Камп Ноу»да бўлиб ўтади.

«Реал Мадрид»нинг октябрь тақвими:

— 10 октябрь: «Реал» — «Вильярреал» — Ла Лига
— 14 октябрь: «Рома» — «Реал» — Чемпионлар лигаси
— 18 октябрь: «Реал» — «Севилья» — Ла Лига
— 21 октябрь: «Реал» — «РБ Лейпциг» — Чемпионлар лигаси
— 25 октябрь: «Барселона» — «Реал» — Ла Лига

Шу тариқа, Мадрид клуби 15 кун ичида бешта учрашув ўтказади. Айниқса, 14–25 октябрь оралиғида «Рома», «Севилья», «Лейпциг» ва «Барселона»га қарши кетма-кет баҳслар жамоа учун жиддий синов бўлиши кутилмоқда.

Киритилди: 19:23 04.10.2026. Ўқилди: 404 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!