“Реал” клуби раҳбарияти Неймар вариантини АПЛнинг иккита юлдуз футболчиси варианти билан алмаштиришга тайёр.
Испан нашрларига кўра, “қироллик клуби” бразилиялик ҳужумчини ёзда харид қила олишига кўзи етмаяпти. Шу боис “Реал” унинг ўрнига “Челси” аъзоси Эден Азар ҳамда “Ливерпуль” вакили Муҳаммад Салоҳни сотиб олмоқчи. Мадрид жамоаси бу футболчилар учун 200 млн евро сарфлашни мўлжаллаб қўйган.