Айни дамда Лука Модрич “Реал”дан кетиш ниятида. Хорватиялик футболчининг “Интер”га ўтмоқчи эканлигидан ҳам хабарингиз бор.
Хабарларга кўра, “Реал” раҳбарияти Модричнинг ўрнига 200 млн евролик футболчини харид қилмоқчи. Аниқроғи, Флорентино Перес “Тоттенхем” аъзоси Кристиан Эриксон учун 200 млн евро тўлашга тайёр.
Шунингдек, даниялик футболчига “Барселона” ҳам қизиқяпти. Каталония клуби футболчи учун 100 млн евро бермоқчи.