Бугун 27 август, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

«Реал» Майкл Олисе учун Винисиусдан воз кечиши мумкин

«Реал» Майкл Олисе учун Винисиусдан воз кечиши мумкин

«Бавария» вингери Майкл Олисе Мадриднинг «Реал» клубида Винисиус Жуниорнинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Яқинда маълум бўлишича, франциялик футболчи ёзги трансферлар вақтида «қироллик клуби»га ўтишни истамоқда. «Қаймоқранглилар» шов-шувли трансферни амалга ошириш учун қўлидан келган барча ишни қилади, бироқ бу келишув арзонга тушмаслиги аниқ. L'Equipe нашри хабарига кўра, «Реал» жорий трансфер ойнасида Винисиусни сотиб юбориш эҳтимолини истисно этмаяпти — бразилиялик футболчи билан хайрлашиш Олисени таркибга қўшиб олишга ёрдам беради.

Transfermarkt портали экспертлари Винисиуснинг қийматини 140 миллион еврога баҳоламоқда, Олисенинг нархи эса ўша сайт маълумотларига кўра, 150 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 13:25 17.07.2026. Ўқилди: 843 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!